Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизларни ўша бегона халқларга олиб борганда, улар аҳволингиздан даҳшатга тушади. Сизлар уларга масхара, кулги бўласиз. Мен Худога илтижолар қиляпман. Унинг жавоб беришини кутяпман. Дўстларим эса устимдан кулаверадилар. Солиҳ ва айбсиз бўлсам ҳам, ҳаммага мазах бўлиб қолдим. Мана энди ўшалар мазах қилиб, Мен ҳақимда қўшиқлар куйлайди, Мен уларга кулги бўлиб қолдим. Улар мендан нафратланиб, яқинимга ҳам келмайди, Ҳатто юзимга тупуришдан ҳам тоймайди. Шаҳар дарвозаси олдида ўтирганлар Мени ғийбат қиларлар, Маст–аластлар мен тўғримда қўшиқ айтарлар. Улар учун сен моҳир бир созанда, муҳаббат ҳақида куйлаган хушовоз бир хонанда кабисан, холос. Улар айтганларингни эшитишади–ю, аммо гапингга киришмайди.
Выбор основного перевода