Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Шунинг учун эрталаб барча қабилалар бирма–бир Эгамизнинг ҳузурига келишади. Эгамиз бир қабилани танлайди. Ана шу қабиланинг уруғлари ҳам бирма–бир келади. Эгамиз улар орасидан бир уруғни танлайди. Ўша уруғнинг оилалари бирма–бир келишади. Эгамиз бир оилани танлайди. Ўша оиланинг аъзолари бирма–бир келади. Шомуил Исроил халқининг ҳамма қабилаларини бирин–кетин ўз ҳузурига чақирди. Қуръа ташлаб, улардан Бенямин қабиласини танлаб олди. Шоул Исроил халқининг Худоси — Эгамизга: — Эй Эгам! Айбсизни ўзинг оқла! — деб илтижо қилди. Сўнг қуръа ташланди, қуръа Йўнатан билан Шоулга тушди, одамларнинг ҳаммаси эса оқланди. — Энди мен билан ўғлим Йўнатан орасига қуръа ташланг, — деди Шоул. Бу сафар қуръа Йўнатанга тушди. Қуръа ташланади, аммо барча қарор Эгамиздандир. Ҳаворийлар улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиёнинг чекига тушди. Маттиё ўн бир ҳаворийга қўшилди.
Выбор основного перевода