Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Филистлар ўзларининг руҳонийлари ва фолбинларини чақириб: — Исроил Худосининг Сандиғини нима қиламиз, уни ўз ерига қандай қайтарамиз? Бизга ўргатинг, — дейишди. Руҳонийлар билан фолбинлар шундай жавоб бердилар: — Сандиқни орқага қайтарадиган бўлсангизлар, бўш қайтарманглар. Исроил халқининг Худосига албатта айбингизни ювадиган назр атанглар. Ўшанда шифо топиб, Худо нима учун сизларни жазолаётганини билиб оласизлар. — Айбимизни ювиш учун Унга нимани назр қиламиз? — деб сўрашди Филистлар. Руҳонийлар ва фолбинлар шундай жавоб беришди: — Айбингизни ювадиган назр, Филист бекларининг миқдорича — олтиндан қилинган бешта чипқон ва бешта сичқон бўлсин. Чунки бало–қазо сизларнинг ҳаммангиз учун ҳам, бекларингиз учун ҳам баравардир. Шунинг учун чипқонларнинг ва мамлакатга қирғин келтирган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясанг, шу тариқа Исроил халқининг Худосини шарафланг. Балки ана шунда ўзларингизга, худоларингизга ва юртингизга келган бало–қазони У енгиллатар. Улар эса ваҳимага тушиб, бир–бирига шундай дейишди: — Бу Ким бўлди экан–а? Шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунади–я!
Выбор основного перевода