Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот. Гад қабиласидан — Мохи ўғли Гувал. Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан. Юртни кўриб келган айғоқчиларнинг иккитаси Нун ўғли Ёшуа ва Яфунах ўғли Холиб қайғудан кийимларини йиртишди. Иккови жамики Исроил жамоасига дейишди: — Биз кўриб келган юрт — жуда ҳам яхши жой! Агар Эгамиз биздан мамнун бўлса, У бизни ўша юртга олиб киради, сут ва асал оқиб ётган ўша юртни бизга беради. Фақат Эгамизга қарши исён қилманглар! У юртнинг халқидан қўрқманглар! Улар биз учун осон ўлжа бўлишади. Улар пушти паноҳидан айрилган, Эгамиз эса биз билан бўлади. Улардан қўрқманглар!
Выбор основного перевода