Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимўн қабиласидан — Хўри ўғли Шофот. Ниҳоят, улар юртни кўриб чиқиб, қирқинчи куни қайтишди. Омолек халқи — Нагав чўлида, Хет, Ёбус ва Амор халқлари — қирларда, Канъон халқи эса Ўрта ер денгизи қирғоқларида ва Иордан дарёси бўйларида истиқомат қилишар экан. Юртни кўриб келган айғоқчиларнинг иккитаси Нун ўғли Ёшуа ва Яфунах ўғли Холиб қайғудан кийимларини йиртишди. Лекин қулим Холиб бундайлардан эмас. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун Мен уни ўзи кўриб келган ўша юртга олиб кираман. Унинг насли юртни эгаллайди. Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади.
Выбор основного перевода