Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бундан кейин Ёшуа билан Исроил лашкари Эглондан Хеврон шаҳрига боришди. Ўша шаҳарга ҳужум қилишди. Хевронни қўлга олиб, унинг шоҳини, бутун аҳолисини, ҳатто атрофидаги қишлоқларнинг аҳолисини ҳам бутунлай йўқ қилдилар. Худди Эглондагидай битта ҳам тирик жон қолдиришмади. Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. Уларга Яҳудо қирларидаги Хират–Арба, яъни Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар берилди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Аммо Хират–Арба ёнидаги далалар ва атрофидаги қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга мулк қилиб берилган эди. Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. Мусо айтганидек, Хеврон шаҳри Холибга берилди. Холиб у ердан Оноқ авлодидан келиб чиққан учта уруғни қувиб чиқарди. Яҳудо юртидаги Хеврон шаҳри ва унинг атрофидаги яйловлар кирган эди. Аммо ўша шаҳарнинг атрофидаги далалару қишлоқлар Яфунах ўғли Холибга берилди.
Выбор основного перевода