Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб, Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди. Сўнг улар Башан ўлкасига йўл олишди. Башан шоҳи Ўг жамики лашкарини бошлаб, Эдрей шаҳри яқинида Исроил халқи билан жанг қилгани чиқди. — Агар Гад ва Рубен қабилалари қуролланиб, Эгамиз бошчилигида жанг қилиш учун сизлар билан бирга Иорданнинг нариги томонига ўтишса, сизлар ўша юртни мағлуб қилганингиздан кейин Гилад ерларини уларга мулк қилиб беринглар. Шундан кейин Мусо Гад билан Рубен қабилаларига ҳамда Юсуф ўғли Манаше қабиласининг ярмига Амор халқининг шоҳи Сихўннинг юрти билан Башан шоҳи Ўгнинг юртини — уларнинг жамики ерларию шаҳарларини, шаҳар атрофидаги ўлкаларни берди. (Рафа халқидан биргина Башан шоҳи Ўг тирик қолган эди. Унинг ётадиган ўрни темирдан ясалган бўлиб, одатдаги ўлчам бўйича узунлиги тўққиз тирсак, кенглиги эса тўрт тирсак эди. Унинг ўрни ҳозир ҳам Оммон юртининг Рабба шаҳридадир.) Биз ўша ерларни қўлга киритдик. Шунда мен Рубен ва Гад қабилаларига Арнон сойлиги бўйидаги Арор шаҳрининг шимолидаги ҳудудни, Гилад қирларининг ярмисини ва атрофдаги қишлоқларни бердим. Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг бошқа ярми Иордан дарёсининг шарқида ўз улушларини олиб бўлган эдилар. Уларга бу ерларни Эгамизнинг қули Мусо берган эди.
Выбор основного перевода