Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг яна йўлга чиқиб, Арнон сойлигининг шимолий қирғоғига — Амор юртининг чегарасига туташ бўлган саҳрога жойлашишди. Арнон сойлиги Амор ва Мўаб юртларининг ўртасида чегара эди. Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб, Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди. Шундай қилиб, ўшанда биз Иордан дарёсининг шарқ томонида ҳукмронлик қилган иккала Амор шоҳини мағлуб қилдик. Жанубдаги Арнон сойлигидан то шимолдаги Хермон тоғигача чўзилган ерларини қўлга киритдик. (Хермон тоғини Сидонликлар — “Сириён”, Амор халқи — “Санир” деб аташади.)
Выбор основного перевода