Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Исроил халқи Амор халқининг шоҳи Сихўнга шу гапни айтиш учун чопарлар жўнатди: “Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Биз экинзорларингизга, узумзорларингизга кирмаймиз, қудуқларингиз сувидан ичмаймиз. Сизнинг юртингиздан ўтиб кетгунча, фақат Шоҳ йўлидан юрамиз.” Лекин Сихўн Исроил халқига ўз юртидан ўтиб кетишга ижозат бермади. У жамики лашкарини йиғиб, саҳродаги Яхаз шаҳри ёнида Исроил халқига ҳужум қилди. Жангда Исроил халқи Сихўнни мағлуб этди ва Арнон сойлигидан тортиб, Явоқ дарёсигача бўлган ҳамма ерларини эгаллаб олди. Лекин Оммон халқининг чегарасидан у ёғига ўтмади, чунки Оммон юртининг чегараси мустаҳкам эди. Исроил халқи Амор халқининг ҳамма шаҳарларини, хусусан, Хашбон шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларни босиб олиб, ўша шаҳарларда ўрнашиб олди. Хашбон шаҳри Амор шоҳлигининг пойтахти эди. Амор шоҳи Сихўн Мўабнинг олдинги шоҳи билан жанг қилиб, унинг Арнон сойлигигача бўлган ҳамма ерларини босиб олган эди. Сихўн жамики лашкарини бошлаб, биз билан жанг қилгани Яхаз шаҳрига чиқди. Аммо Эгамиз Худо уни бизнинг қўлимизга берди. Сихўнни, унинг жамики лашкарини, фарзандларини йўқ қилиб ташладик. Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда сойликдаги шаҳардан тортиб, то Гиладгача бўлган бирорта шаҳар бизнинг куч–қудратимизга дош беролмади. Чунки Эгамиз Худо ҳаммасини бизнинг қўлимизга берган эди. Биз Хашбон шоҳи Сихўннинг шаҳарларини қандай вайрон қилган бўлсак, Ўгнинг шаҳарларини ҳам шундай вайрон қилдик. Бу шаҳарларни эркагу аёллари ва болалари билан бирга йўқ қилдик. Рубен ва Гад қабилаларига Гиладдан то Арнон сойлигигача чўзилган ерларни бердим. Арнон сойлигининг ўртаси иккала қабиланинг чегараси эди. Уларнинг ери Оммон юртининг чегарасини ташкил қилган Явоқ дарёсигача чўзилган эди.
Выбор основного перевода