Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Душманларингизга қарши урушга борганингизда, отларни, араваларни, ўзингизникидан кўпроқ бўлган лашкарни кўрсаларингиз, улардан қўрқманглар. Чунки сизларни Мисрдан олиб чиққан Эгангиз Худо сизлар биландир. Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқма, уларни сенинг қўлингга берганман, уларнинг бирортаси ҳам сенга бас кела олмайди.” Улар шундай дедилар: — Биз айтганингиздай қилсак ҳам, барибир, у жой бизга торлик қилади. Йизрил водийсига бориб ҳам, у ерда яшай олмаймиз. Нега десангиз, Байт–Шан шаҳри ва унинг атрофидаги қишлоқларда ҳамда Йизрил водийсининг бошқа жойларида яшайдиган Канъон халқи биздан анча кучли, уларнинг темирдан ясалган жанг аравалари бор. Ёшуа Юсуфнинг авлодлари бўлган Эфрайим ва Манаше қабилаларига шундай деди: — Сизлар жуда кўпчиликсизлар, кучингиз ҳам кўп. Нафақат бир улуш ер, балки қирлар ҳам сизларники бўлади. У ерлар ўрмон бўлса ҳам, дарахтларини кесиб, тозаланглар. У жойлар бошидан охиригача сизларники бўлади. Канъон халқларининг темир жанг араваларию катта кучи бўлишига қарамай, сизлар уларни у ердан ҳайдаб чиқарасизлар. Эгамизнинг Ўзи Яҳудо қабиласи билан бўлгани учун, улар қирларни эгаллаб олдилар. Аммо текисликда яшайдиган халқларни ўз еридан қува олмадилар, чунки ўша халқларнинг темир жанг аравалари бор эди. Ёбиннинг тўққиз юзта темир жанг араваси бор эди. Унинг йигирма йил давомида ўтказиб келган зулмига чидай олмаган Исроил халқи нажот сўраб, Эгамизга илтижо қилди. Довуд Ҳададзарнинг 1700 нафар отлиқ, 20.000 нафар пиёда сипоҳини асирга олди. Ўзининг 100 та жанг араваси учун керакли отларни қолдириб, бошқа ҳамма отларни майиб қилди.
Выбор основного перевода