Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, айғоқчилар шимолга қараб кетишди. Зин чўлидан бошлаб, Лево–Хомат яқинидаги Рехоб шаҳригача бўлган ҳамма жойларни кўздан кечириб чиқишди. Шундай қилиб, улар ўзлари кўриб келган юрт тўғрисида Исроил халқи орасида бўлмағур миш–мишлар тарқата бошлашди: “Биз кўриб келган юрт у ерда яшашга борадиганларни ютиб юборар экан. Ўша юртдаги ҳамма одамлар дев қомат экан. Қаерга кетяпмиз ўзи?! Биродарларимиз юрагимизни ёриб бўлди–ку! У ердаги одамлар биздан кучлироқ, бўйлари ҳам баландроқ эканини айтишди. Уларнинг улкан шаҳарлари осмонўпар деворлар билан ўралган экан! У ерда ҳатто Оноқ авлодини ҳам кўришган экан.” Ўша кучли, бўйи баланд халқ Оноқ авлодидандир. Уларни ўзларингиз биласизлар, “Оноқ авлодига ким ҳам бас кела оларди?!” деган гапларни эшитгансизлар. Эгамиз буюргандай, Ёшуа Яфунах ўғли Холибга Яҳудо қабиласининг ҳудудидан улуш берди. Бу улуш Хират–Арба шаҳри эди. Арба Оноқ авлодининг бобокалони эди. Ҳозирги пайтда Хират–Арба шаҳри Хеврон деб аталади. Холиб у ердан Оноқ авлодини — Шешай, Охиман ва Талмай уруғларини қувиб чиқарди. Яҳудо қабиласининг одамлари у ердан Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. Яҳудо қабиласи Хеврон шаҳрида истиқомат қилган Канъон халқига ҳужум қилиб, Шешай, Охиман ва Талмай қўшинларини яксон қилди. Хевроннинг эски номи Хират–Арба эди. У ердан Яҳудо одамлари Давир шаҳрига ҳужум қилиш учун йўлга тушишди. Давирнинг эски номи Хират–Сафар эди. Шунда Холиб: “Хират–Сафарга ҳужум қилиб, қўлга киритган кишига қизим Ахсани бераман”, — деди. Ўтниёл шаҳарни қўлга киритди, Холиб эса унга қизи Ахсани узатди. Ўтниёл — Холибнинг жияни, аниқроғи, Ханаз исмли кенжа укасининг ўғли эди. Тўйдан кейин қиз Ўтниёлга: “Келинг, отамдан бир дала сўраб олайлик”, деб туриб олди. Холиб эшакдан тушаётган қизига: “Ҳа, қизим, бирон–бир истагинг борми?” — деб сўради. “Менга бир совға қилсангиз, — деди Ахса. — Сиз менга Нагав чўлидаги ерни бердингиз, энди сув булоқларини ҳам ҳадя этинг.” Шундай қилиб, Холиб унга тепадаги ва пастдаги булоқларни берди.
Выбор основного перевода