Эгамизнинг қули Мусо мени Кадеш–Барнадан мана шу ерларни текшириб келиш учун юборганда қирқ ёшда эдим. Мен қайтиб келиб, унга бор ҳақиқатни айтган эдим.
Мана кўриб турганингиздек, Эгамиз Мусога шундай деб гапирганига қирқ беш йил бўлди. Ўша пайтда Исроил халқи саҳрода юрган эди. Эгам Ўзи айтгандай ўшандан бери жонимни сақлаб келяпти. Мана ҳозир саксон беш ёшдаман.