Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уннинг қолганидан хамиртурушсиз нонлар ёпилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари бу нонларни муқаддас жойда есинлар. Нонлар Учрашув чодирининг ҳовлисида тановул қилиниши лозим. Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир. Руҳонийлар уруғига мансуб ҳар бир эркак зоти бу қурбонлик гўштидан тановул қилса бўлади. Бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Руҳонийлар уруғига мансуб бўлган ҳар бир эркак зоти қурбонликни тановул қилса бўлади. Уни муқаддас жойда тановул қилишсин, чунки бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди. Юқорига кўтарилган тўш билан назр қилинган сонни эса сен ва сенинг ўғил–қизларинг ҳар қандай ҳалол жойда тановул қилишларинг мумкин. Бу нарсалар Исроил халқининг тинчлик қурбонликларидан сенга ва фарзандларингга улуш қилиб берилгандир. — Нимага гуноҳ қурбонлигининг гўштини муқаддас жойда емадинглар?! Бу жуда муқаддас қурбонлик–ку! Ахир, ўша қурбонлик жамоанинг айбини ювишингиз ва Эгамиз ҳузурида уларни гуноҳдан поклашингиз учун сизларга берилган–ку! Бу нонлар Ҳорун ва унинг авлодиники бўлсин. Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига берилган доимий улуш шудир, у ғоят муқаддасдир. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Буларни муқаддас жойда тановул қилинглар. Бу назрларни фақат эркаклар тановул қилишлари мумкин. Бу назрларни ғоят муқаддас деб билинглар. Бизнинг муқаддас Маъбадимиз, фахримиз, Ота–боболаримиз Сенга мадҳлар куйлаган жой Энди ёниб битди. Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммаси Вайронага айланди. Жанубий дарвоза ёнидаги хона эса қурбонгоҳ ёнида хизмат қиладиган руҳонийлар учун мўлжаллаб қурилган. Ҳамма руҳонийлар Зодўх авлодидан эди. Леви қабиласидан фақат Зодўх авлодлари Эгамизнинг ҳузурида хизмат қилишга ҳақлидир.”
Выбор основного перевода