Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша одам мени дарвоза орқали Маъбаднинг ташқи ҳовлисига олиб кирди. Ҳовлининг девори бўйлаб ўттизта ҳужра қурилган эди. Ҳужраларнинг олд томонида тош ётқизилган бир йўл бор эди. Сўнг ўша одам ташқи ҳовлининг шимолий дарвоза биносини ўлчади. Сўнг ўша одам мени жанубий дарвоза орқали Маъбаднинг ички ҳовлисига олиб кирди–да, дарвоза биносини ўлчади. Дарвоза биносининг ўлчамлари бошқа дарвоза бинолариники билан бир хил эди. Кейин ўша одам мени Маъбаднинг асосий хонасига олиб кирди. У асосий хона эшигининг икки ён деворини ўлчади. Ён деворларнинг қалинлиги 6 тирсак чиқди. Маъбад ҳовлисининг ғарб томонида катта бир иморат бор эди. Иморатнинг эни 70 тирсак, узунлиги 90 тирсак, деворларнинг қалинлиги 5 тирсак эди. Ўша одам Маъбаднинг узунлигини ўлчади. Маъбаднинг узунлиги 100 тирсак чиқди. Сўнг у Маъбаднинг орқа деворидан ғарбдаги иморатнинг орқа деворигача бўлган масофани ўлчади, масофа 100 тирсак чиқди. Бу киравериш ҳовлининг девори бошланган жойда эди. Жанубда ҳам очиқ жой ва хоналар бор эди, бу хоналар иморат рўпарасида эди. У одам менга шундай деди: “Маъбаднинг шимол ва жануб томонига қурилган бу хоналар муқаддасдир. Бу хоналарда Эгамизнинг ҳузурига кирадиган руҳонийлар энг муқаддас назрларни тановул қиладилар. Дон назри, гуноҳ қурбонликлари ва айб қурбонликлари бу хоналарга қўйилади, чунки бу хоналар муқаддасдир. Сўнг ўша одам мени дарвоза ёнидаги йўл орқали шимол томондаги руҳонийларнинг муқаддас хоналари олдига бошлаб борди. Ўша ердан у менга ғарбдаги, энг четдаги бир жойни кўрсатиб,
Выбор основного перевода