8
Улар шаҳарга киришлари биланоқ, Исмоил билан унинг одамлари уларни ҳам қириб ташладилар. Аммо келганлардан ўнтаси Исмоилга ёлвориб деди: “Илтимос, бизни ўлдирма! Далаларда яшириб қўйган буғдой, арпа, зайтун мойи ва асалимиз бор.” Исмоил уларни ўлдирмай, ҳаётларини сақлаб қолди. Ўлдирган одамларнинг жасадларини эса катта сардобага ташлади. Жасадларга тўлган бу сардобани Яҳудо шоҳи Осо Исроил шоҳи Башо ҳужум қилган пайтда қурдирган эди.
Кейин Эгамизнинг фариштаси Ўфра шаҳрига келиб, эман дарахтининг тагида ўтирди. Бу дарахт Абуазар уруғидан бўлган Йўшга тегишли эди. Ўша пайтда унинг ўғли Гидўн Мидиёнлардан бекиниб, узум сиқиш чуқурида буғдой янчаётган эди.