Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу юртда қоладиган бўлсанг, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, уни озод қилди. Бундан буён Бобил шоҳидан қўрқманглар, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сизлар билан биргаман. Шундай экан, ундан қўрқманглар. Ўзим сизларни қутқараман, унинг қўлидан озод қиламан. ўша ерга борганингизда ўзларингиз қўрқаётган урушга дуч келасизлар. Сизлар очарчиликдан қўрқяпсизлар, аммо очарчилик кетингиздан Мисрга эргашиб боради, у ерда нобуд бўласизлар. Сизларга шуни айтай, дўстларим: танани ўлдириб, ундан кейин бошқа бирон нарса қила олмайдиганлардан қўрқманглар. Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: Худодан қўрқинглар, чунки У одамни ўлдириб, дўзахга ташлашга ҳам қодир. Ҳа, сизларга айтаман: Худодан қўрқинглар!
Выбор основного перевода