Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Абсалом хизматкорларига шундай буйруқ берган эди: — Қараб туринглар, Омнўн шароб ичиб, сархуш бўлишини кутинглар. Сизларга “Омнўнни уринг”, деб айтишим биланоқ, уни ўлдирасизлар. Қўрқманглар, сизларга мен буйруқ беряпман. Дадил, мард бўлинглар! Хизматкорлар Абсаломнинг буйруғини ижро этиб, Омнўнни ўлдирдилар. Шоҳнинг қолган ўғиллари эса хачирларига миниб қочиб қолишди. Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ уруғидан бўлган Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга бориб, Гадалиёни ўлдирди. Исмоил Элишаманинг набираси, Натаниёнинг ўғли эди. У Миспахда Гадалиё билан бирга бўлган Яҳудо одамларини ва Бобилликларни ҳам қиличдан ўтказди. Бу юртда қоладиган бўлсанг, Охихам ўғли Гадалиёнинг олдига бор. Бобил шоҳи Гадалиёни Яҳудо шаҳарларига ҳоким қилиб тайинлади. Гадалиё Шофон деган одамнинг неварасидир. Сен унинг ёнида қолиб, халқинг орасида яшашинг мумкин ёки хоҳлаган жойингга боришинг мумкин.” Қўриқчилар сардори Еремиёга егулик билан совға бериб, уни озод қилди.
Выбор основного перевода