Ўша йилнинг еттинчи ойида шоҳ Зидқиёнинг бош лашкарбошиларидан бири бўлган Натаниё ўғли Исмоил ўнта одами билан бирга Миспахга — Охихам ўғли Гадалиёнинг ҳузурига борди. Исмоил шоҳ уруғидан бўлган Элишаманинг набираси эди. Гадалиё келганлар билан бирга дастурхон атрофида ўтириб овқатланаётганда,
Исмоил ва у билан келган ўнта одам қиличларини яланғочлаб, Бобил шоҳи ҳоким қилиб тайинлаб кетган Гадалиёни ўлдиришди.
Гадалиё билан бирга Миспахда бўлган ҳамма яҳудийларни Исмоил қиличдан ўтказди. У ердаги Бобиллик сипоҳларни ҳам ўлдирди.
Ҳамма лашкарбошилар, Кариёх ўғли Йўханон, Ҳўшайё ўғли Озариё ва каттаю кичик одам