Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Барча халқлар шундай дейди: “Нима учун бу халқнинг Эгаси бу юртни шундай аҳволга солди экан–а? Бундай ғазаб сочишнинг сабаби нима экан–а?” Кейин улар шундай айтишади: “Эҳ–ҳа, бу халқ ота–боболарининг Худоси билан қилган аҳдидан кечди. Эгаси уларни Мисрдан олиб чиққанда улар билан бу аҳдни тузган эди. Кўплаб халқлар бу шаҳар олдидан ўтаётиб, бир–бирларидан: «Нега Эгамиз бундай буюк шаҳарни шу кўйга солган экан–а?» деб сўрайдилар. Уларга шундай жавоб беришади: «Шаҳар аҳолиси ўзларининг Эгаси Худо билан тузган аҳдини бузди. Бошқа худоларга сажда қилиб, хизмат қиладиган бўлди.»” Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.»
Выбор основного перевода