Исмоил Миспахда омон қолган ҳамма одамларни асир қилиб олди. Бобиллик қўриқчилар сардори Набизарадон Миспахдаги ҳамма одамларни уларнинг орасидаги маликаларга қўшиб, Гадалиёнинг ихтиёрига топширган эди. Исмоил уларнинг ҳаммасини асир қилиб, Оммон юртига жўнади.