Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар юртдошингиздан бирортаси ўта қашшоқлашиб, ўзини сизга сотса, уни қулдай ишлатманг. Унга мардикор ёки мусофирдай муомала қилинг. У Қутлуғ йилгача сизникида хизмат қилсин. Қутлуғ йил у болалари билан озод бўлсин. Улар ўз хонадонига, ота–боболарининг мулкига қайтиб боришсин. Бинобарин улар Менинг қулларимдир, Мен уларни Миср юртидан олиб чиққанман. Уларни қулдай сотманглар. Уларга зулм ўтказманглар, Мен, Худойингиздан қўрқинглар. Агар қулу чўриларга муҳтож бўлсангиз, уларни атрофингиздаги халқлардан сотиб олишингиз мумкин. Орангизда яшаётган мусофирлардан ва уларнинг Исроил юртида туғилган болаларидан ҳам қулу чўрилар сотиб олишингиз мумкин. Улар сизнинг мулкингиз бўлади. Уларни ўзингиздан кейин болаларингизга мерос қилиб беришингиз мумкин. Уларга қулларга муомала қилгандай муомала қилинг. Лекин Исроил халқидан бўлган биродарларингизга зулм қилманг. Биродарингиздан иброний эркак ёки аёл сизга ўзини сотса, олти йил хизмат қилсин, еттинчи йили уни озод қилишингиз керак. “Бутпараст халқларга қул ва чўри қилиб сотилган яҳудий биродарларимизни имконимиз борича қайтариб сотиб олдик. Энди эса биродарларингизнинг қулликка сотилишига ўзларингиз сабабчи бўляпсизлар. Уларни биз яна қайтариб сотиб олишимиз керакми?!” Йўлбошчилар ва амалдорлар сукут сақлаб, миқ этмай туравердилар. Сизлар улардан тортиб олган далаларни, узумзорларни, зайтунзорларни, уйларни, фоиз қилиб олган пулларни, донни, шаробни, зайтун мойини ҳозироқ ўзларига қайтариб беринглар.”
Выбор основного перевода