Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мен Яҳудо шоҳи Зидқиёни, унинг аъёнларини, шаҳарда урушдан, қаҳатчиликдан ва ўлатдан омон қолган ҳамма одамларни Бобил шоҳи Навухадназарнинг қўлига бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларда қасди борларга топшираман, душман қўлига бераман. Душманлар шаҳар аҳолисини шафқатсизларча қириб ташлайдилар. Биронта одамни ҳам аямайдилар, уларга ачинмайдилар, раҳм қилмайдилар.» Эгамиз менга шундай деди: “Яҳудо шоҳи саройига бориб, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: «Эй Довуд тахтида ўтирган Яҳудо шоҳи, эшит. Аъёнларинг ва мана бу саройга кирган одамларинг ҳам сен билан бирга Эгамизнинг сўзини эшитсин.» Сизларга ҳужум қилиб келаётган ўша Бобилликлар шаҳарга ўт қўядилар. Қуддусдаги уйларни ёндириб ташлайдилар! Ахир, Қуддус аҳолиси уйларининг томлари устида Баалга қурбонликлар куйдириб, бошқа худоларга шароб назрларини келтириб, Мени ғазаблантирди.” Бобил шоҳи Навухадназар Йўшиё ўғли Зидқиёни Ёҳайиқим ўғли Ёҳайихиннинг ўрнига Яҳудо шоҳи қилиб тайинлади. Аммо на шоҳ, на аъёнлари, на юртдаги халқ Эгамизнинг Еремиё орқали айтган сўзларига қулоқ солар эдилар. Шоҳ Зидқиё Шаламиё ўғли Ёҳухал билан Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни Еремиё пайғамбарнинг олдига юборар экан, шу гапларни айттириб юборди: “Илтимос, биз учун Эгамиз Худога илтижо қил.” Еремиё шу вақтгача қамоққа олинмаганлиги учун халқ орасида бемалол юрар эди.
Выбор основного перевода