Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди. Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойида Бобил шоҳи Навухадназар ўзининг жамики лашкари билан Қуддусга келиб, шаҳарни қамал қилди. Эй шоҳ ҳазратлари, сиз каби буюк ҳукмдорни дунё ҳали кўрмаган. Самовий Худо сизга салтанат, куч–қудрат ва шон–шуҳрат ато қилгандир. У сизга ерда яшовчи барча инсонларни, ҳатто даштдаги ёввойи ҳайвонлару осмонда учувчи қушларни тобе қилган, улар устидан ҳукмронлигингизни мустаҳкам ўрнатган. Тилла бош — сизсиз.
Выбор основного перевода