Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: — Бу ердан кет, шарқ томонга бор. Иордан дарёси шарқидаги Харит жилғаси ёнида беркиниб ол. Сен ўша жилғанинг сувидан ичасан, қарғаларга амр бердим: улар сени боқишади. Илёс Эгамизнинг амрига биноан, бу ердан кетди. Иордан дарёсининг шарқидаги Харит жилғасига бориб, ўша ерда қолди. Қарғалар унга эрталаб ҳам, кечқурун ҳам нон ва гўшт олиб келишар, ўзи эса жилғанинг сувидан ичарди. Бутун юрт бўйлаб ёмғир ёғмади, орадан бир неча кун ўтгач, жилға ҳам қуриб қолди. Кейин Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: — Тур ўрнингдан! Сидондаги Зорафат шаҳрига бориб, ўша ерда яша. Шу шаҳарда яшайдиган бир бева аёлга амр этдим, у сени боқади. Илёс Зорафатга жўнади. Шаҳар дарвозаси олдига етиб боргач, қараса, бир аёл ўтин териб юрибди. Илёс аёлни чақириб, унга деди: — Илтимос, менга ичгани идишда озгина сув берсангиз. Аёл сувга кетаётган эди, уни яна чақириб айтди: — Илтимос, менга бир бурда нон ҳам ола келинг. Аёл деди: — Эгангиз Худо шоҳид! Уйимда нон увоғи ҳам йўқ, фақат хумда бир ҳовуч ун ва хурмачада озгина зайтун мойи бор, холос. Икки–учта тараша ўтин териб олсам, бориб, ўзим ва ўғлим учун нимадир тайёрлаган бўлардим. Бу охирги егулигимиз бўлади. Балки кейин ўлиб кетармиз. Илёс аёлга деди: — Қўрқманг, бораверинг, егуликни тайёрлайверинг. Фақат олдин ўша ун ва мойдан кулча қилиб, менга олиб келиб беринг. Ўзингизга ва ўғлингизга эса кейин қиларсиз. Бинобарин, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен ер узра ёмғир ёғдирмагунга қадар, хумдаги ун тамом бўлмас, хурмачадаги мой ҳам тугамас.” Аёл бориб, Илёснинг айтганларини қилди. Шундан кейин Илёс билан аёлнинг оиласи учун егулик кўп кунларга етадиган бўлди. Эгамизнинг Илёс орқали айтганларига биноан, хумдаги ун ҳам тамом бўлмади, хурмачадаги мой ҳам тугамади. Орадан бир қанча вақт ўтгач, хонадон соҳибаси — аёлнинг ўғли касал бўлиб қолди. У шунчалик оғир дардга йўлиқдики, охири жон берди. Аёл Илёсга деди: — Мендан нима истайсиз, эй Худонинг одами? Сиз гуноҳларимни Худога эслатгани ва ўғлимнинг ўлимига сабабчи бўлгани келибсиз–да?! Илёс аёлга: “Менга беринг ўғлингизни!” — деб болани аёлнинг қучоғидан олди, уни ўзи истиқомат қиладиган болохонага олиб чиқиб, тўшакка ётқизди. Сўнгра Эгамизга хитоб қилди: — Эй Эгам Худо! Мен шу бева аёлнинг меҳмониман. Наҳот, унинг ўғлини нобуд қилиб, бошига кулфат ёғдирсанг?! Илёс боланинг устига уч марта чўзилиб, кейин Эгамизга яна хитоб қилди: — Эй Эгам Худо! Илтижо қиламан, бу болага қайтадан жон ато эт! Эгамиз Илёснинг илтижосини эшитди. У болага қайтадан жон ато этиб, тирилтирди. Илёс болани болохонадан уйга олиб тушди, уни онасига бериб: “Қаранг, ўғлингиз тирик!” — деди. Аёл эса Илёсга: — Энди билдим, сиз Худонинг одами экансиз, — деди. — Эгамиз чиндан ҳам сиз орқали гапирар экан. Сизларга яна бир ҳақиқатни айтаман: Илёс пайғамбар даврида Исроил юртида кўп бевалар бор эди. Осмондан уч йилу олти ой давомида бир томчи ҳам ёмғир ёғмади, бутун юртда даҳшатли очарчилик бўлди. — Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари, инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратган барҳаёт Худога юз буринглар. Бу икки шоҳид ваъз қиладиган кунларда ёмғир ёғмаслиги учун Худо уларга осмонни беркитиш қудратини берган. Уларга яна сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтларида турли балою офатларга йўлиқтириш қудрати берилди.
Выбор основного перевода