Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Ота–онасидан етим қолган Ҳадассани Мардохай асраб олиб тарбия қилди. Ҳадасса Мардохайнинг жияни эди. Унинг бошқа исми Эстер бўлиб, келишган, гўзал қиз эди. Бу ҳодисалардан кейин шоҳ Ахашвераш Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомонни кўкларга кўтариб, юксак мартабага тайинлади. Бошқа ҳамма аъёнлар устидан Хомонни нозир этиб тайинлади. ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди. Чопарлар шоҳнинг айтганига мувофиқ тезлик билан йўлга чиқдилар. Фармон Шушан қалъасида ҳам эълон қилингач, шаҳар бесаранжом бўлиб қолди. Шоҳ билан Хомон эса ўтиришиб кайфу сафо қилишарди. Эстернинг канизлари ва хизматкорлари келиб, бу ҳақда хабар беришганда, малика қаттиқ ташвишга тушди. “Мардохай устидаги қанорни ечиб, мана бу кийимларни кийиб олсин”, деб малика кийим бериб юборган эди, Мардохай олмади.
Выбор основного перевода