Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Кечқурун шоҳ ҳузурига кирган қиз, эртасига эрталаб шоҳнинг мулозими, канизаклар соқчиси Шашагаз назорати остидаги бошқа ҳарамга қайтарди. Фақат шоҳга хуш ёққан, шоҳ номини айтиб чақирган қиз қайтадан унинг ҳузурига кирарди. Учинчи куни Эстер шоҳона либосларини кийиб, саройнинг ички ҳовлисида — шоҳ яшайдиган хосхона рўпарасида пайдо бўлди. Шоҳ хосхонанинг тўридаги тахтда ўтириб, ҳовлида кутиб турган малика Эстерни кўрди–ю, унга марҳамат қилди ва қўлидаги салтанатнинг олтин ҳассасини Эстерга томон чўзди. Эстер яқинроқ келиб ҳассанинг учига тегинди. — Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. Шоҳ салтанатнинг олтин ҳассасини Эстер томон узатган эди, Эстер ўрнидан туриб, шоҳнинг қаршисига келди
Выбор основного перевода