Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
“Боринг, Шушандаги ҳамма яҳудийларни тўплаб, мен учун рўза тутинглар. Уч кечаю уч кундуз ҳеч нарса еманглар ҳам, ичманглар ҳам. Мен ҳам канизакларим билан рўза тутаман, сўнгра қонунга хилоф бўлса ҳам, шоҳ ҳузурига бораман. Майли, ўлсам, ўлай.” Мактубда малика Эстер билан Мардохай буюрганларидай, Пурим кунларини белгиланган санада нишонлашга қатъий риоя қилишлари айтилган эди. Яҳудийларнинг ўзлари ва болалари рўза тутишга ва мотам одатларига амал қилганлари сингари, бу байрамга ҳам риоя қилишлари кераклиги таъкидланган эди. Рўза тутганингизда ўзингизни қийнайсиз, Эгилган қамишдай бошингизни эгиб юрасиз, Қанор ёйиб, кул сочиб устига ётасиз. Шуни рўза деб атайсизми?! Мана шулар Мен, Эгангизни мамнун қилади, деб ўйлайсизми?! Шунда мен Раббий Худога ёлвордим, рўза тутиб, қанорга ўрандим, кулга беланиб, илтижо қилдим. Ким билади, балки Худо раҳм қилиб, бизга бўлган ғазабини қайтарар, биз ҳалок бўлмасмиз.”
Выбор основного перевода