Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Лекин ер остидан сув чиқиб, бутун ер юзини суғорарди. Одам жавоб берди: — Ўзинг менга берган хотин ўша дарахтнинг мевасидан менга берди, мен ҳам едим. Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин. Бузуқ аёл ёшлигидаги умр йўлдошини ташлаб, Худо олдида берган аҳдини бузган. Унинг уйи ўлимга, йўллари ўликларнинг олдига олиб боради. Унинг олдига борган одам қайтиб келмайди, ҳаёт сўқмоқларига қайтиб қадам босмайди. Шунинг учун яхши одамларнинг йўлидан юргин, солиҳларнинг йўлидан чиқмагин. Чунки тўғри одам ўша ерда яшайди, пок одам у ерда қолади. Фосиқ эса ер юзидан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади. Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ, аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир. Овчидан қочган оҳу каби, беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар. уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан. Бузуқ аёлнинг оғзи тубсиз чоҳдир, Эгамизнинг ғазабига учраганлар унга тушади. Қувватингни хотинларга берма, шоҳни бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма. Донолик ва илм–маърифатнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим. Воиз шундай деди: “Бекорга ҳар бир содир бўлган нарсанинг маъносини қидириб (бу маънони жуда синчковлик билан излаган бўлсам ҳам), мана шу нарсани тушуниб етдим: минглар орасида битта солиҳ кишини топдим, шуларнинг орасидан битта ҳам солиҳ аёл топа олмадим.
Выбор основного перевода