Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Доно энг қудратли шаҳарга бориб, таянч бўлган қалъани ҳам вайрон қилади. Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан, илм–маърифатлилар эса кучи борлардан қудратлироқдир. Бу дунёда мен донолик ҳақида қуйидаги берилган намунани кўрдим. Менимча бу жуда ҳам муҳим эди. Кичкина бир шаҳарча бўлган экан, унда яшовчиларнинг сони ҳам кўп эмас экан. Бир қудратли шоҳ бостириб келиб, мана шу шаҳарчани қуршовга олибди. Шаҳарчани қўлга киритиш учун катта тайёргарликлар кўриб, баланд қурилмалар ясабди. Бу шаҳарда бир киши яшар экан. Ўзи камбағал, лекин доно экан. У ўзининг донолиги билан шаҳарни қутқариб қолиши мумкин эди, лекин бу камбағал кишини ҳеч ким эсга олмади. Мен ўзимга: “Донолик қудратдан яхшироқ бўлса ҳам, камбағал кишининг донолигини ҳеч ким қадрламайди, унинг сўзларига қулоқ солмайди”, дедим. Шундай бўлса ҳам, Доно кишининг хотиржамлик билан айтган сўзлари нодон ҳукмдорнинг баланд овоз билан айтган сўзларидан афзалроқдир. Донолик уруш қуролларидан яхшироқдир, лекин бир бефаросат кўп яхшиларни бузади.
Выбор основного перевода