Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди. Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас. Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим. Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.
Выбор основного перевода