Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен яна бу дунёда адолат ҳукм суриши керак бўлган жойда — қозихонада ҳам, тўғрилик ўрнида ҳам эгрилик кўрдим. Ҳаммаси, ҳатто шоҳ ҳам, даланинг ҳосилига кўз тикиб, улуш талаб қилиб олади. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Ўз тахтига ўтириб Эгамиз Ўз халқининг оқсоқолларию Шаҳзодалари билан ҳукмга киришар: “Сизлар Менинг узумзоримни хароб қилгансиз. Камбағалдан олган ўлжа билан тўла уйингиз. Нимаси бу?! Халқимни эзаверасиз! Камбағални исканжага олаверасиз!” Сарвари Олам — Раббийнинг сўзидир бу. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Унинг нопоклиги кийимини доғ қилди, Келажаги ҳақида у қайғурмади. У даҳшатли тарзда қулади, Унинг юпатувчиси йўқ эди. У шундай деб ёлворди: “Кулфатимга бир назар солгин, эй Эгам, Зеро, душманларим ғолиб келди устимдан!” Эгамиз шундай демоқда: “Исроил халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар айбсизларни пулга сотяптилар. Камбағалларни бир жуфт чориққа алмаштиряптилар. Йўқсилнинг бошини тупроққа қориб, оёқ ости қиляптилар, Мазлумни йўлдан четга итариб чиқаряптилар. Ота ва ўғил битта жувон билан ётиб, Мени бадном қиляптилар. Улар ҳар бир қурбонгоҳ олдида Ўзлари гаровга олган либослар устида ётибдилар. Ўз Худосининг уйида, Жарима эвазига олган шаробни ичяптилар. Эй Самария аёллари, эшитинг! Сизлар Башандаги сигирлардай семириб кетгансиз, Камбағалларга жабр қиласиз, йўқсилни эзасиз, Эрларингиздан ичкилик талаб қиласиз. Камбағалнинг буғдойидан катта солиқ олиб, бечорани эзасизлар. Шундай экан, йўнилган тошдан қурган уйларингизда яшамайсизлар. Барпо қилган гўзал узумзорларингиз маҳсулидан шароб ичмайсизлар. Сизлар эса яхшиликдан нафратланасиз, Қабиҳликка меҳр қўясиз, Сиз халқимнинг терисини шилиб, Этини суягидан ажратиб оласиз.
Выбор основного перевода