Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
— Энди бу ёғига келма! Оёғингдаги чориғингни еч! — деди Худо. — Сен турган жой муқаддас ердир. Шомуил шундай жавоб берди: “Куйдириладиган ва бошқа қурбонликлардан кўра, Эгамиз итоат этганлардан шод бўлмасми?! Ҳа, итоат этиш — қурбонлик сўйишдан яхши, Худога итоаткорлик — қўчқорлар ёғидан аълороқдир. Лутфу караминг билан Қуддусни яшнатгин, Сион шаҳри деворларини қайтадан қургин. Шунда муносиб қурбонликлар келтирилади, Куйдириладиган қурбонликлар Сени мамнун қилади, Қурбонгоҳингда буқалар назр қилинади. Фосиқнинг қурбонлиги Эгамизга жирканчдир, тўғрининг ибодати эса Унинг қувончи. Адолату ҳақиқатга амал қилиш Эгамизга қурбонликдан афзалроқдир. Фосиқларнинг қурбонлиги жирканчдир, ёвуз ният билан келтирилгани эса ундан ҳам баттар. “Нима кераги бор Менга?! Кўплаб қурбонлигингиз?! Тўйиб кетдим энди Куйдирилган қўчқорлар назридан, Бўрдоқи ёғларидан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга хуш келмади буқаларнинг, Қўзилар ва эчкиларнинг қони. Ҳузуримда ҳозир бўлганингизда, Муқаддас Ҳовлимни булғасин, деб ким айтди? Буларни сизлардан ким сўради?! Зеро, Мен қурбонликни эмас, Раҳм–шафқатни истайман, Куйдирилган қурбонликларни эмас, Мени таниб–билишингни афзал кўраман. Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам, Дон назрларини атасангиз ҳам, Мен уларни қабул қилмайман. Семиз ҳайвонларингизни сўйиб, Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам, Мен улардан рози бўлмайман. Юксалган Худога сажда қилганимда, Нима олиб борай Эгамизнинг ҳузурига?! Унга атаб қурбонликлар куйдирсаммикан?! Бир ёшли бузоқларни назр қилсаммикан?! Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам, Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?! Итоатсизлигим эвазига тўнғич ўғлимни берайми?! Гуноҳим эвазига ўз фарзандимни қурбон қилайми?! Эй инсон, нима яхши эканлигини Эгамиз сенга аён қилди. Шудир Унинг сендан қилган талаби: Адолатли иш тутгин, Меҳр–шафқат қилишдан завқ олгин, Камтар бўлиб, Худонинг йўлидан юргин. Боринглар–да, Тавротдаги: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини ўрганиб келинглар. Ахир, Мен солиҳларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. Агар сизлар: “Мен қурбонликни эмас, раҳм–шафқатни истайман” деган сўзларнинг маъносини тушунганингизда эди, айбсиз одамларни ҳукм қилмаган бўлар эдингизлар.
Выбор основного перевода