Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Попуклар сизларга Мен, Эгангизнинг амрларини эслатиб туради. Уларни кўрганингизда Мен сизларга берган ҳамма амрларимни эслаб, бажарасизлар. Хиёнатга етакловчи кўнглингиз, кўзингиз эҳтиросларига ортиқ берилмайсизлар. Агар тўғри йўлдан оғиб кетган бўлсам, Нафсим мени йўлдан уриб, Қўлларимни булғаган бўлсам, Ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани олдим, кўнглим истаганини қилдим. Қилган ҳар бир ишимдан жоним роҳатланди, бу қилган меҳнатларим эвазига келган мукофот эди. Ўзимга: “Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган”, дедим. Марҳамат, нонингизни шодлик билан еяверинг, шаробингизни қувноқ юрак билан ичаверинг, чунки Худо шундай қилишингизни маъқул кўрган. Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади. Шундай экан, нима учун биродарингизни ҳукм қиляпсиз? Нима учун биродарингиздан нафратланяпсиз? Ахир, ҳаммамиз Худонинг ҳукм курсиси олдида туриб, жавоб берамиз–ку!
Выбор основного перевода