Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ. Булар Худо қилган ишларнинг кичик бир парчасидир, Худди пичирлаб айтилган гапга ўхшайди! Шундай экан, агар Унинг қудрати Момоқалдироқдай гумбурласа, ким тушуна олади?” Ички аъзоларимни Сен яратгансан, Онамнинг қорнида менга шакл бергансан. Сенга шукрона айтаман. Ахир, қандай ажойиб қилиб яратилганман! Сенинг барча ишларинг нақадар ажойиб, Буни мен жуда яхши биламан. Мен пинҳон яратилганимда, Ернинг тубида маҳорат ила тўқилганимда, Суякларим Сендан яширин эмас эди. Мени ҳайрон қолдирадиган уч нарса бор, тўрт нарса борки, ақлимга сиғмайди: ҳаводаги бургутнинг йўли, тош устидаги илоннинг йўли, денгиз ўртасидаги кеманинг йўли ҳамда қизга юрадиган эркакларнинг йўли. Худо айтгани бўйича ҳамма нарса ўз вақтида содир бўлади. Худо юрагига солгани учун инсон вақт ўтишини сезади, лекин Худо бошидан охиригача қилган ишларни инсон тушуна олмайди. Доноликни билишга, ер юзида бўлаётган ишларни ўрганишга ўзимни бағишладим. Худонинг ҳамма ишларини кўрдим, ҳақиқатан ҳам ҳеч ким бу дунёда Худо нима қилаётганини тушунмайди. Ҳатто уйқудан воз кечиб ҳам, қанча ҳаракат қилмайлик, билолмаймиз, маъносини топа олмаймиз. Донолар: “Биламиз”, деб айтади, аммо улар ҳам ҳақиқатан тушунмайдилар. Руҳ худди шамолга ўхшайди. Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасиз–у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсиз. Руҳдан туғилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади.
Выбор основного перевода