Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳеч ким қайтиб келмайдиган зулмат юртига, Тим қоронғи ерга боришимдан олдин озгина қувонай. Бойлиги бўла туриб ақлсиз бўлганлар Ўладиган жонзотга ўхшайдилар. Инсон юзта фарзандли бўлиши ҳам мумкин, узоқ умр кўриши ҳам мумкин, лекин у қанча кўп яшаса ҳам, мана шу ҳаётнинг роҳатини кўрмаса ёки ҳурмат билан кўмилмаса, менимча, ўлик туғилган боланинг тақдири уникидан яхшироқдир. Бу бола беҳуда дунёга келиб, оламдан ўтади. Ҳеч ким уни билиб танимайди. У қуёш юзини кўрмаган, ҳаёт нималигини билмаган. Шундай бўлса ҳам, икки минг йил яшаб ҳаётнинг роҳатини кўрмаган кишидан кўра, кўпроқ ўша бола ором олади. Барибир ҳамма бир жойга боради–ку! Марҳамат, нонингизни шодлик билан еяверинг, шаробингизни қувноқ юрак билан ичаверинг, чунки Худо шундай қилишингизни маъқул кўрган. Ёшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: “Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди”, — дейсан.
Выбор основного перевода