У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади.
Ҳукм билан, куч билан олиб кетилди. Унинг насли ҳақида ким ўйлайди? Тириклар юртидан у улоқтирилди, Халқимизнинг гуноҳи туфайли унга зарба тушди.