Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мисрдан бронза келтирилади, Ҳабашистон Сенга қўлларин чўзиб, эй Худо, Ўлпон тўлашга шошилиб қолади. Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени, барибир, Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин. Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг. Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” Эгамизни севиб, хизмат қиладиган, Шаббат кунига риоя этадиган, Эгамизнинг аҳдига содиқ бўлган, Бегона халқдан бўлиб туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаганларга Эгамиз шундай демоқда: “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Еремиё сардобага ташлангани ҳақида шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди. Олис юртлардан ихлосмандларим келишади, Ҳабашистондаги дарёларнинг нариги томонидан, Менга назрлар олиб келишади. Худога сажда қилиш учун байрамга келганлар орасида баъзи ғайрияҳудийлар бор эди. Сизларга шу маълум бўлсинки, Худонинг нажоти ғайрияҳудийларга юборилган. Улар қулоқ соладилар.”
Выбор основного перевода