Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, вакиллар йўлга чиқиб, Антиохияга келдилар. Улар жамоатни йиққанларидан кейин мактубни жамоат аъзоларига топширдилар. Павлус Тимўтийни бирга олиб кетмоқчи бўлиб, ўша ерларда яшайдиган яҳудийлар сабабли уни суннат қилдирди. Чунки Тимўтийнинг отаси юнон эканини ҳамма биларди. — Эй Исроил халқи! Ёрдам беринглар! — деб шовқин солди улар. — Манави одам ҳамма жойда бизнинг халқимизга, қонунимизга, Маъбадга қарши таълим бериб юради. Бунинг устига, у ғайрияҳудийларни Маъбадга олиб келиб, бу муқаддас жойни булғади! Имони суст бўлганларни имонлилар қаторига қабул қилинг, уларнинг фикрлари юзасидан баҳслашманг. Биров суннатли бўлганда даъват этилдими, жарроҳлик ёрдамида қайта суннат қилинмагандай суннатини ўзгартирмасин. Бошқа биров суннатсиз бўлганда даъват этилдими, суннат қилинмасин. Ахир, суннат қилинган ёки қилинмаганликнинг ҳеч аҳамияти йўқ. Энг муҳими, Худонинг амрларига амал қилишдир. Ўша мақсадимни кўзда тутиб, яҳудийлар учун яҳудийдай бўлдим, Мусонинг қонунига тобе бўлмасам–да, бу қонунга тобе бўлганлар орасида худди улардай яшадим. Ҳатто ҳамроҳим Титус, юнон бўлишига қарамай, суннат қилинишга мажбур этилмади.
Выбор основного перевода