Кипрга яқинлашганимизда, бу оролни чап томонимизда қолдириб, Финикияга йўл олдик. Тирда кемадан юк туширмоқчи бўлганлари учун биз қирғоқда қолдик.
Исонинг у ердаги шогирдларини қидириб топдик ва улар билан бир ҳафта қолдик. Улар Муқаддас Руҳдан илҳомланиб, Павлусга: “Қуддусга борманг”, деб айтдилар.