Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамма ҳаворийлар ва оқсоқоллар сукутда қолдилар. Барнабо билан Павлус Худонинг улар орқали ғайрияҳудийлар орасида кўрсатган аломатлари ва ажойиботлари тўғрисида ҳикоя қилиб бердилар. “Мен яҳудийман, Киликиядаги Тарсус шаҳрида туғилганман, аммо Қуддусда улғайдим. Бу шаҳарда Гамалиёлнинг шогирди бўлиб, ота–боболаримизнинг қонунига жиддий эътибор бериб таълим олдим. Худди бугунгидай сизларга ўхшаб, Худога ўзимни бағишладим. Ахир, ўзим гувоҳман: улар жон–жаҳдлари билан Худога берилганлар, аммо ҳақиқий тушунчага эга эмаслар. Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудий динини чуқурроқ тушуниб, улардан анча илгарилаб кетган эдим. Ота–боболаримнинг урф–одатларини деб, жонкуярлик қилардим.
Выбор основного перевода