Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бутрус қўли билан “жим” деган ишорани қилди ва Эгамиз уни қандай қилиб зиндондан озод қилганини сўзлаб берди. Сўнгра “Бу воқеани Ёқубга ва бошқа имонлиларга айтинглар”, деб қўшиб қўйди. Шундан кейин Бутрус у ердан чиқиб, бошқа ерга борди. Павлус ўрнидан туриб, қўли билан “жим” деган ишорани қилди, сўнг сўз бошлади: “Эй Исроил халқи! Худодан қўрқадиган бошқа халқлар, қулоқ солинглар! Мингбоши Павлусга ижозат бергач, у зинапояда туриб, одамларга қўли билан: “Жим бўлинглар!” деган ишорани қилди. Одамлар тинчлангандан кейин, Павлус уларга орамий тилида гапира бошлади. Хуманаёс ва Искандар шулар жумласидандир. Мен уларни шайтонга топширдим. Бу уларга сабоқ бўлиб, улар Худога ва Унинг азизларига қарши чиқишни бас қиладилар. Темирчи Искандар менга кўп ёмонлик қилди. Раббимиз Исо уни қилмишига яраша жазолайди.
Выбор основного перевода