Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Эфесга етиб келдилар. Павлус синагогага бориб, яҳудийлар билан мунозара ўтказди. Одамлар Павлусдан, биз билан узоқроқ қолинг, деб илтимос қилдилар. Аммо Павлус рози бўлмади. Кетишидан олдин эса уларга: “Худо хоҳиш билдирса, сизларнинг олдингизга қайтиб келаман”, деди. Шундан кейин Акил билан Прискиллани Эфесда қолдириб, ўзи кемада сузиб кетди. Павлус Қайсарияга етиб келгандан кейин, Қуддусга борди ва имонлилар жамоати билан кўришди. Шундан сўнг Антиохияга кетди. Энди эса Муқаддас Руҳнинг асири бўлиб, Қуддусга отланяпман. У ерда менга нима бўлишини билмайман. Ўша куни тунда Павлуснинг олдига Раббимиз Исо келиб, шундай деди: “Дадил бўл! Сен Қуддусда Мен учун гувоҳлик берган эдинг, энди Римда ҳам гувоҳлик беришинг керак.” Биродарлар, билиб қўйинглар, мен кўп марта сизларнинг олдингизга боришни режалаштиргандим, аммо ҳеч йўл очилмади. Бошқа халқлар орасида Хушхабарни айтиб, яхши натижаларга эришдим. Римда ҳам шундай натижаларга эришишни истайман. Хушхабарни ёйиш хизматим туфайли анчадан бери сизларнинг олдингизга бора олганим йўқ. Энди эса бу жойларда менга бошқа иш қолмаган. Мен кўп йиллардан бери сизларни кўришни орзу қиламан. Шунинг учун Испанияга бораётганимда, йўлда сизларни кўриб ўтмоқчиман, бир оз бўлса–да, дийдорингизга тўйганимдан кейин, йўлимда давом этишим учун керакли бўлган зарур эҳтиёжимни қондирарсизлар деган умиддаман. Ҳозирча мен Худо азизларига ёрдам бергани Қуддусга кетяпман. Чунки Македония ва Ахаядаги биродарлар маблағ йиғиб, Қуддусдаги камбағал биродарларга ёрдам беришга қарор қилдилар. Буни ҳам қарз, ҳам фарз деб билганлари учун хурсандчилик билан шундай қилдилар. Ахир, ғайрияҳудийлар яҳудийлар туфайли руҳий неъматларга сазовор бўлдилар–да, шунинг учун улар ўз моддий бойликларини яҳудийлар билан баҳам кўришни лойиқ топдилар. Мен бу ишни бажариб, тўпланган маблағни уларга топширганимдан кейин, сизларнинг олдингизда тўхтаб ўтаман. Сўнгра Испанияга кетаман. Аминманки, мен сизларни кўришга борганимда, биз биргаликда Масиҳ Хушхабари келтирадиган қут–баракаларни тўлиқ баҳам кўрамиз.
Выбор основного перевода