Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Павлус билан Барнабо бу ерда узоқ вақт қолиб, Раббимиз Исо ҳақида жасорат билан гапиравердилар. Раббимиз ҳам уларга мўъжизалар ва аломатлар кўрсатиш қудратини бериб, Ўзининг марҳамати ҳақидаги хабарни улар орқали тасдиқлади. Улар ҳамкасб бўлиб, чодир тикувчилик билан шуғулланганлари учун, Павлус уларникида қолиб, ишлади. Ҳар Шаббат куни у синагогада мунозара ўтказиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни ишонтиришга ҳаракат қиларди. Силас билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус бутун вақтини Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилишга бағишлади. У яҳудийларга Исонинг Масиҳ экани тўғрисида гувоҳлик берарди. Яҳудийлар эса Павлусга қарши чиқиб, уни ҳақорат қилдилар. Павлус кийимларидан чангни қоқди–да: “Қонингиз ўз гарданингизда қолсин, менда айб йўқ, ҳозирдан бошлаб ғайрияҳудийлар орасига кетганим бўлсин”, деди уларга. Шундай қилиб, улар қайтиб, Мисия орқали Троасга кетдилар. Тунда Павлусга ваҳий келди: Македониялик бир одам: “Македонияга келиб, бизга ёрдам бер!” деб илтижо қиларди.
Выбор основного перевода