Имонлилар орасида Леви қабиласидан бўлган Юсуф исмли бир одам бор эди. У асли Кипрдан эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни “далда берувчи” деган ном берган эдилар.
Муқаддас Руҳ буйруғига кўра, Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар. Улар Селевкия шаҳрига бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар.