Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар айтганларини қилиб, Барнабо ва Шоул орқали Қуддусдаги жамоат оқсоқолларига ҳадялар юбордилар. Узоқ давом этган мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга деди: — Биродарларим! Ўзларингиз биласизларки, Хушхабарни ғайрияҳудийларга ваъз қилишим учун Худо мени анча вақт олдин орангиздан танлаб олди. Ғайрияҳудийлар ҳам Хушхабарни эшитиб, имонга келиши Унинг мақсади эди. Ўн тўрт йил ўтгандан кейин, мен Барнабо билан бирга яна Қуддусга бордим. Титусни ҳам ёнимга олган эдим. Худо менга берган ваҳийга биноан у ерга боргандим. Ўша ердаги жамоатнинг эътиборли етакчилари билан алоҳида учрашдим. Уларга ғайрияҳудийлар орасида ўзим тарғиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини баён этдим. Буни олдин қилган ва ҳозир қилаётган ишларим беҳуда кетмаслиги учун қилган эдим.
Выбор основного перевода