Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Муқаддас Руҳ буйруғига кўра, Барнабо билан Шоул йўлга тушдилар. Улар Селевкия шаҳрига бориб, у ердан кемада Кипрга сузиб кетдилар. Павлус билан унинг ҳамроҳлари Пафос шаҳридан сузиб, Памфилиядаги Перга шаҳрига келдилар. Юҳанно шу ерда уларни тарк этиб, Қуддусга қайтди. Қолганлар эса Пергадан жўнаб, Писидиядаги Антиохия шаҳрига келдилар. Шаббат куни улар синагогага кириб ўтиришди. Ҳаворийлар эса огоҳлантириш тариқасида оёқларининг чангини қоқиб, Икония шаҳрига кетдилар. Худди шунга ўхшаш воқеа Икония шаҳрида юз берди: Павлус билан Барнабо синагогага кириб, оташин ваъз айтдилар. Натижада бир қанча яҳудийлар билан ғайрияҳудийлар имонга келдилар. Ҳаворийлар бу тўғрида билиб қолганларидан кейин Ликониянинг бошқа ҳудудларига қочиб кетдилар. Улар Листра ва Дарба шаҳарларида ва уларнинг ён–атрофидаги жойларда Перга шаҳрида Исо ҳақидаги хабарни ваъз қилганларидан кейин, Атталияга кетдилар. Сўнг кемада Антиохияга қайтиб келдилар. Бу шаҳардаги жамоат уларни мана шу қилган ишлари учун Худонинг марҳаматига топширган эди. Шунинг учун ортиқча сабр қила олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин деб, Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилган бўлса керак, деб қўрққан эдим.
Выбор основного перевода