Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт бош руҳонийларнинг олдига бориб: — Агар Исони сизларга тутиб берсам, менга нима берасизлар? — деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга бердилар. Хоин Яҳудо эса Исонинг ўлимга маҳкум этилганини билиб, қилган ишидан пушаймон бўлди. У ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар билан йўлбошчиларга қайтариб олиб келди. У: — Мен гуноҳ қилдим! Бегуноҳ одамга хоинлик қилдим, — деди. Улар эса: — Бизга нима?! Бу сенинг ишинг! — дейишди. Яҳудо кумуш тангаларни Маъбадга отиб юборди–да, чиқиб кетди. У бориб, ўзини осиб ўлдирди. Бош руҳонийлар тангаларни териб олиб: “Бу пулни Маъбад хазинасига қўша олмаймиз, чунки булар қонга беланган”, — дейишди. Улар маслаҳатлашиб, бу пулга кулолнинг даласини сотиб олдилар, у ерга мусофирлар дафн қилинадиган бўлди. Шунинг учун ўша ер бугунгача “Қон Ери” деб аталади. Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг башорати бажо бўлди: “Улар ўттиз кумуш тангани олиб, Кулолнинг даласини сотиб олдилар. Бу пул Исроил халқининг У учун белгилаган нархи эди.” Эгамизнинг амри бўйича, Еремиёнинг ҳаётида ҳам худди шундай воқеа юз берган эди. Шундай қилиб, Еремиё пайғамбарнинг башорати бажо бўлди: “Улар ўттиз кумуш тангани олиб, Кулолнинг даласини сотиб олдилар. Бу пул Исроил халқининг У учун белгилаган нархи эди.” Эгамизнинг амри бўйича, Еремиёнинг ҳаётида ҳам худди шундай воқеа юз берган эди.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода