Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Ҳаворийлар
Параллельные места
Бу ўн икки ҳаворийнинг исмлари қуйидагичадир: биринчиси Бутрус деб аталган Шимўн, унинг укаси Эндрус, Забадиёнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно, Филип, Бартоломей, Тўма, солиқчи Матто, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс, ватанпарвар Шимўн ва Исога хоинлик қилган Яҳудо Ишқариёт. Исо танлаб олган ўн икки ҳаворий қуйидагилардир: Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), Забадиё ўғиллари Ёқуб ва Юҳанно (Исо уларга Банирагаш, яъни “момақалдироқ ўғиллари” деб ном берди), яна Эндрус, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, Таддеюс, ватанпарвар Шимўн ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. Шимўн (Исо унга Бутрус деб исм берди), унинг укаси Эндрус, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартоломей, Матто, Тўма, Халфей ўғли Ёқуб, ватанпарвар деб ном олган Шимўн, Ёқуб ўғли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. Шундан кейин Исо шогирдларини шаҳардан ташқарига — Байтания яқинига олиб чиқди. Исо қўлларини кўтариб, уларни дуо қилди. Дуо қилаётиб, улардан узоқлашиб бораверди ва осмонга кўтарилди. Шогирдлар эса Унга сажда қилдилар ва катта севинч ила Қуддусга қайтиб бордилар. Улар доимо Маъбадда бўлиб, Худони олқишлар эдилар.
Ҳаворийлар
Выбор основного перевода