Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Бутларини ясаш учун кумушни Таршишдан, Олтинни Уфаздан келтиришади. Бутларни ҳунарманду заргарлар ясаган. Кўк ва сафсар либослар билан безаган, Ҳаммаси — моҳир усталарнинг ишидир. Шу онда шимолдаги Юқори дарвоза томондан олти киши келди. Ҳар бирининг қўлида ҳалокатли қуроли бор эди. Уларнинг орасида зиғир толасидан тўқилган либос кийган, белига эса котиблик асбобларини тақиб олган бир кимса ҳам бор эди. Келган одамларнинг ҳаммаси ичкарига кириб, бронза қурбонгоҳнинг ёнига бориб туришди. Уларнинг бири оқимнинг юқори қисмида турган зиғир либосли фариштадан: — Бундай қийинчиликлар қачонгача давом этади? Охири борми ўзи? — деб сўради. Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади. Чироқпоялар орасида инсон қиёфасидаги бир Зот турган эди. Унинг устида узун, тўпиғигача тушган ридо, кўксига олтин тасма боғланган эди. Сочи момиқдай оқ, қордай оппоқ эди. Кўзлари эса оловдай чақнарди. Унинг оёқлари ўчоқда қиздирилган бронзадай ярқирар, овози гувиллаган денгиз товушига ўхшарди. Маъбаддан етти балони тутган еттита фаришта чиқди. Уларнинг эгнида тоза, оппоқ зиғир либослар бор эди, кўксиларига олтин тасмалар боғланган эди.
Выбор основного перевода