Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Така эса Юнон шоҳлигидир. Иккала кўзининг орасидаги улкан шох — бу Юнон шоҳлигининг тахтида ўтирадиган биринчи ҳукмдордир. Аммо Форс шоҳлигини ҳимоя қилувчи фаришта йигирма бир кун давомида менга қаршилик кўрсатди. Мен у билан жанг қилиб ҳаяллаб қолганим учун, бош фаришталардан бири бўлган Микойил менга ёрдамга келди. Фаришта гапида давом этиб, Дониёрга шундай деди: “Энди эса мен сенга ҳақиқатни айтаман. Форс шоҳлигида яна учта шоҳ ҳукмронлик қилади. Тўртинчи шоҳ бошқаларга қараганда анча бадавлат бўлади. У бойлиги орқали куч орттириб, ҳаммани Юнон шоҳлигига қарши қўзғатади.
Выбор основного перевода